Пойтахтда қарийб 50 фоиз авария тезликни ошириш туфайли содир бўлади. Кўплаб давлатларда шаҳарларда тезлик чегараси 50 км/соатни ташкил қилади. Бироқ тошкентлик депутатлар бу чора самарадорлигига шубҳа қилмоқда. Муҳокамаларда: «70 — шусиз ҳам паст тезлик» эканлиги, «ҳеч нарса ўзгармаслиги» айтилди.
«Адолат» партияси фракцияси тезликни оширганлик учун жаримани камайтиришни таклиф қилди. Жамоатчилик ва экспертлар ҳайдовчилар учун қулайликдан кўра, инсон ҳаёти қадрининг устуворлигини эслатиб, қарши фикрларни билдиришди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг